«Манчестер Сити» Гвардиолани янги Фергюсонга айлантирмоқчи
«Манчестер Сити» раҳбарияти кейинги йилнинг ёзида бош мураббий Хосеп Гвардиолага умумий миқдори 80 млн фунтгача бўлган узоқ муддатли шартнома таклиф этишни режалаштирмоқда, деб хабар тарқатди The Telegraph.
Дастлабки маълумотларга кўра, келишув 4 йилга мўлжалланган бўлади. Шу тариқа, Гвардиола йилига тахминан 20 млн фунт стерлинг ишлаб топади.
Хабар қилинишича, «Ман Сити» эгалари Гвардиола ёрдамида «Манчестер Юнайтед»да Алекс Фергюсон даврида бўлгани каби ўзига хос «авлод»ни яратишни мўлжаллашган. Эслатиб ўтамиз, Фергюсон «қизил иблисларни» 27 йил давомида бошқарди. «Шаҳарликлар» боссларининг ишонч билдиришича, Гвардиола ўз «авлодини» кейинги 10 йил давомида шакллантириши ҳамда ички ва Европа ареналарида бир неча совринларни ютиб олиши мумкин.
Гвардиола «шаҳарликларга» 2016 йилнинг ёзида бош мураббий этиб тайинланганди, у уч йиллик шартномага имзо қўйган.
Мавзуга оид
15:41 / 26.09.2024
АПЛда янги душманлик бошланиши. Артета аслида Гвардиоланинг шогирди эмаслиги ҳақида
11:34 / 18.02.2024
«Сити» очко йўқотди, «Арсенал»да яна 5 та гол. АПЛда кун ўйинлари
11:32 / 14.01.2024
«Сити»да жиддий йўқотиш ва қийин ғалаба, Санчода ёрқин қайтиш. Европада кун ўйинлари
01:08 / 23.12.2023