17:03 / 21.12.2017
21699

«Ёлғонлар уйи». Нетаньяху БМТга «ташланди»

Фото: AP

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг айтишича, унинг давлати БМТ Бош Ассамблеясида ал-Қудс бўйича резолюция лойиҳаси юзасидан режалаштирилаётган овоз бериш жараёнини «қатъий рад этади». У БМТни «ёлғонлар уйи» деб атаган, дея хабар бермоқда РИА «Новости».

АҚШ 18 декабрь куни БМТ Хавфсизлик Кенгашининг ал-Қудсни Исроил пойтахти деб тан олинишини бекор қилувчи резолюцияси қабул қилинишини блоклаб қўйди. БМТ Бош Ассамблеясининг резолюция лойиҳаси олиб чиқиладиган махсус сессияси бугун, 21 декабрь куни бўлиб ўтади.

«Ал-Қудс Исроил пойтахти саналади, буни БМТ тан олиши ёки олмаслигининг фарқи йўқ. АҚШ буни расман тан олиши учун 70 йил талаб этилди, ҳамда БМТ ҳам буни тан олишига яна йиллар керак бўлади. Жаҳоннинг кўплаб давлатлари томонидан Исроилга бўлган муносабат БМТ деворларидан ташқарида ўзгармоқда, ... у ёлғонлар уйи саналади», - дея маълум қилди Нетаньяху Ашдоддаги чиқиши вақтида.

Унинг қўшимча қилишича, Исроил ал-Қудсдаги қурилиш ишларини давом эттиради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нетаньяху АҚШга миннатдорлик билдиргани хабар қилинганди.

 

Top