Спорт | 16:38 / 21.12.2017
15613
1 дақиқада ўқилади

Қодиров: Чеченистонга Мейвезер келади

Фото: USA Today Sports

Америкалик боксчи Флойд Мейвезер Чеченистонга ташриф буюриб, маҳаллий боксчилар ва ММА жангчилари учун маҳорат дарсларини ўтказади. Бу ҳақда Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров хабар берди, деб ёзмоқда «Р-Спорт» нашри.

«Флойд Мейвезер Чеченистонга 2018 йилда келади ҳамда чеченистонлик боксчилар ва ММА жангчилари учун маҳорат дарсларини ўтказади», - дея айтиб ўтган Қодиров «Грозный» радиоси эфирида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ америкалик кичик Флойд Мейвезер ва ирландиялик аралаш яккакурашлар устаси Конор Макгрегор ўртасидаги бокс жанги жаҳонда сотилган трансляциялар миқдори бўйича иккинчи ўринни эгаллагани хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид