Муҳим сиёсий жараён арафасида турибмиз. 24 декабрь — якшанба куни Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлов бўлиб ўтади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бўлиб ўтаётган Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлов мамлакатимизда изчил ривожланиб, чуқурлашиб бораётган демократик жараёнларнинг яна бир намойиши бўлиши шубҳасиз.

Боиси сайлов кампаниясининг бошланиш давридан то ҳозирги пайтгача бўлиб ўтган барча жараёнларда — Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси сайловда иштирок этишга ижозат олиш, депутатликка номзодларни рўйхатга олиш учун тақдим этиш, партия номзодларининг сайловолди ташвиқотида иштирок этиш қонунда белгиланган барча талаб ва муддатларга қатъий амал қилинди.

Бу ҳақда гапирганда мамлакатимизда сайлов жараёни очиқлиги ва шаффофлиги таъминланаётгани, сайловолди ташвиқотида сиёсий партиялар иштироки учун тенг имкониятлар яратилгани, эркин ва демократик сайловларни ўтказиш учун зарур барча ташкилий-ҳуқуқий асослар мавжудлигини алоҳида таъкидлаш жоиз. Сайлов кампаниясини ташкил этишда Асосий Қонунимизга киритилган сўнгги тузатишларга мувофиқ конституциявий орган мақомини олган Марказий сайлов комиссияси муҳим роль ўйнамоқда ва у ўз фаолиятини давлат органларидан мустақил тарзда олиб бормоқда.

Сайлов тизимидаги чуқур демократик ўзгаришлар давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизимини кенг миқёсли ислоҳ қилиш билан бирга амалга оширилди. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида қабул қилинган қонунлар давлат ҳокимияти органлари тизимида Олий Мажлиснинг роли ва аҳамиятини сезиларли даражада кучайтирди. Вазирлар Маҳкамаси, ижро ҳокимияти органларининг парламент олдида, жойлардаги давлат бошқаруви органларининг халқ депутатлари Кенгашлари олдидаги масъулияти оширилди.

Жамият ҳаётида сиёсий партияларнинг ўрни ва роли кучайиб, мамлакатимизда содир бўлаётган демократик янгиланишлар жараёнига уларнинг  таъсири ортиб бормоқда. Мазкур жараёнда “Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида”ги Конституциявий қонун, “Сиёсий партиялар тўғрисида”, “Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида”, “Парламент назорати тўғрисида”ги қонунлар мамлакатимизда кўппартиявийлик тизимини янада ривожлантириш ва сиёсий партиялар фаоллигини ошириш, улар ўртасида соғлом рақобатни кучайтиришга хизмат қилмоқда.

Сиёсий партияларнинг етуклик даражаси, фуқароларимизнинг ҳуқуқий онги, сиёсий ва ҳуқуқий маданияти тобора юксалиб бораётгани бу каби ислоҳотларни амалга оширишнинг ҳал қилувчи шарти ва кафолатига айланди. Зеро, Президентимиз Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишидаги маърузасида таъкидлаб ўтганидек, “