Жамият | 12:47 / 23.12.2017
27856
2 дақиқада ўқилади

Спорт зали ёки фитнес клуб очиш учун қаерга мурожаат қилиш керак?

Фото: Thinkstock

САВОЛ: Мен спорт зали, яъни тренажёр зали, фитнес клуби фаолиятини йўлга қўймоқчиман. Бунинг учун қаерга мурожаат қилишим керак?

Азиз Ниятов.

ЖАВОБ: «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунда тадбиркорлик фаолияти субъектлари қонун ҳужжатларида тақиқланмаган ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга ҳақли эканлиги белгиланган.

«Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар» рўйхатининг 171-бандида Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларини фойдаланишга рухсат бериши белгиланган.

«Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомга кўра, тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш тадбиркорлик субъектларига «Ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари томонидан амалга оширилади.

Саволга Адлия вазирлиги масъул ходими Нусратулло Парпихўжаев жавоб берди.

Эслатма: «Юридик хизмат минбари»да саволларга берилаётган жавоблар тавсиявий характерга эга.

Мавзуга оид