Спорт | 09:20 / 24.12.2017
12937
1 дақиқада ўқилади

«Манчестер Сити» биринчи даврани катта фарқ билан якунлади (тур ўйинлари ва турнир жадвали)

Фото: Англия премьер-лигаси

«Манчестер Сити» Англия премьер-лигасида биринчи даврани якка пешқадам сифатида якунлади.

Хосеп Гвардиола шогирдлари 19 турдан кейин 55 очко тўплаган ва энг яқин таъқибчиси«Манчестер Юнайтед»ни 13 очкога ортда қолдириб кетган.

Учинчи ўриндаги «Челси» билан орадаги фарқ 16 очко, тўртинчи ўриндаги «Ливерпуль» билан фарқ эса – 20 очкони ташкил этмоқда.

«Шаҳарликлар» биринчи даврада 18 ғалаба ва 1 дуранг қайд этишди, шундан қаторасига 17 учрашувда ғалаба.

«Сити» битта ҳам ўйинда мағлубиятга учрамаган, бу борада кейинги натижа «Ливерпуль»ники - 2 мағлубият.

Биринчи мавсумнинг охирги тури ўйинлари

Биринчи давра тўпурарлари

19 турдан кейин турнир жадвалидаги ҳолат

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид