Англия Лига кубоги. 3-босқич.
«Манчестер Сити» – «Норвич» 5:0
Голлар: Самба 29, 54, Шерки 32, Аллан 48, Макайду 90.
«Манчестер Сити»: Рули, Ҳусанов, Рейс, О’Райли, Люис, Ковачич, Буадди, Аллан (Брейтуэй, 71), Самба, Аит-Нури, Шерки (Макайду, 46).
«Норвич»: Гримшоу, Фишер, Дарлинг, Алвеш (Макконвил 71), Йонгва, Райт, Филд, Црнац (Мусаба 62), Слимане (Туре, 71), Диалло (Магҳома, 46) Квистгарден (Швартау 85).
Огоҳлантириш: Фишер, 30

«Манчестер Сити» Англия Лига кубогининг 1/16 финал босқичи доирасида ўз уйида чемпионшип вакили «Норвич»ни қабул қилди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди – 5:0.

Энцо Мареска таркибда катта ротацияга қўл урди, хусусан, Абдуқодир Ҳусановни бошланғич таркибга қайтарди (бунгача у кетма-кет икки ўйинда асосий таркибдан четда қолган, ЕЧЛда «Порту»га қарши ўйинда захирадан тушган, АПЛда «МЮ»га қарши ўйинда умуман ўйнамаганди).

Шу куни «шаҳарликлар» сафида илк ўйинини ўтказган 17 ёшли Флойд Самба дубл қайд этди. Ушбу яримҳимоячи 29- ва 54-дақиқаларда дарвозани ишғол қилди. Шунингдек, Райан Шерки (32-дақиқа), Аллан (48) ва 18 ёшли Райан Макайду (90) ҳам ўз ҳисобига биттадан гол ёзиб қўйишди.

Энди октябр ойи охирида турнирнинг 1/8 финал босқичи доирасида «Манчестер Сити» «Брайтон»га қарши ўйнайди, ушбу жамоа 1/16 финалда «Манчестер Юнайтед»ни мағлуб этиб (3:2), турнирдан чиқариб юборганди.