Ёшлар Иттифоқини ҳамма ёмон кўради. Мен, у, улар, магазинчи Ғайбулла...

Талабалик вақтим дарсда ўтирганимда, аудиторияга университет раҳбариятидан бир киши бир неча «думи»ни эргаштириб кириб келади. Кеккайган бу киши барчани тик турғизиб, пўписа оҳангида гапирар экан, ҳе йўқ, бе йўқ, журналистика факультетини ёпиб юбориш билан таҳдид қилади. Кимнингдир галстук тақмагани, кимнингдир умуман формада эмаслиги (камина эса ҳам галстуксиз, ҳам оқ кўйлаксиз, камига бош кийим бостирилган алфозда) факультетимиз тақдирини хавф остида қолдирганди. Ўша киши қайси дарс экани, нима ўтаётганимиз, журналистикадан нима билишимиз билан қизиқмаган, албатта.

Ўша қорувли амалдор мансаб пиллапояларида тез кўтарилди. Ўзим ҳар сафар унинг янги лавозимлари ҳақида хабар ёздим.

Шу кунларда Шайхонтоҳурдаги лицейда бўлган ҳодиса ўша кунни эслатди. Албатта, бу бошқа замон ва бошқа макон, лекин битта умумийлик бор - ўқитувчининг дарси, ўқувчининг ҳуқуқлари бузилмоқда.

Аниқлаштирамиз. Ўтган ҳафтада фейсбук ижтимоий тармоғида Шайхонтоҳур тумани Ёшлар Иттифоқи раиси тумандаги лицейлардан бирида амалга оширган хатти-ҳаракатлари муҳокамалар марказида бўлди. Лицейда она тили ва адабиёт фанидан дарс берувчи ўқитувчи Зулфия Рашидованинг баён қилишича, ЁИ вакили дарс вақти хонага кириб келган ва ўқитувчини писанд қилмасдан, уни айланиб ўтиб, ўқувчиларни тергай бошлаган. У ўқувчиларни сўроқ қилиб бўлгачгина, хонада ўқитувчи ҳам борлигини «пайқаган». Кейинги саволлар ўқитувчига берилади.

Диалог Рашидованинг тилидан келтирилади:

...Кейин раис борлигимни пайқаб қолди:
– Нега партанинг устида телефон бор? Вазирлар Маҳкамасининг қарорини билмайсизларми? Дарсда телефондан фойдаланиш мумкин эмас!
– Фанимиз – адабиёт қоидалари. Лицейда дарслик йўқ, биз дарсларда телефонда электрон шаклда ўқиймиз асарларни, расмга олиб бир-бирига ўтказишади маълумотларни, дедим.
(Тўғри, бу гапни айтиш учун ўрнимдан турмадим, у қанақа совуқ гапирган бўлса, шундай жавоб қилдим). Раисга бу ёқмади ва кўзи билан бошқа телефонни топди:
– Нима, Perfectum телефон ҳам расмга оладими?
(Хўш, нима дейишим керак эди шу пайтда?
А. Телефон маркаларини ва уларнинг имкониятларини билмайман (рости ҳам шу).
B. Тирноқ орасидан кир қидирманг.