Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Қамчиқ» довонида ягона бўлган жоме масжиди очилди
Бугун, 2 январь куни Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани «Кўксарой» маҳалласидаги, «Қамчиқ» довонидаги ягона масжид, автомагистрал йўлнинг шундоққина юзида жойлашган «Ислом нури» жоме масжидининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Fitrat.uz хабарига кўра, масжидни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов очиб берди. 2013 йилда масжидни қайта қуриш ва таъмирлаш ишлари бошланган эди. Масжид саховатпеша ҳомийлар кўмаги ҳамда ҳашар йўли билан битказилди. Масжидда намозхонлар учун барча шарт-шароитлар яратилган, замонавий тарзда қурилган таҳоратхона эл хизматига шай.
Масжид очилишига бағишланган тадбирда хайрли дуолар қилинди, эзгу тилаклар билдирилди.
Мавзуга оид
09:17 / 13.04.2026
Туркияда Ўзбекистон кўмагида қурилган “Бухоро” масжиди очилди
10:17 / 25.03.2026
272 та масжидда фавқулодда огоҳлантириш ускуналари ўрнатилди
11:22 / 24.03.2026
Ўмонда Темурийлар изи топилди: сарой ва масжидларда Самарқанд услуби
17:10 / 08.01.2026