АҚШ Покистонга қарши янги чоралар тайёрламоқда
АҚШ Покистонга қарши янги чоралар тайёрламоқда, бу терроризмни қўллаб-қувватлаш масаласи туфайли рўй беради. Бу ҳақда Қўшма Штатлар президентининг матбуот котиби Сара Сандерс маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, янги чоралар ҳақида “яқин 24-48 соат ичида” эълон қилиниши кутилмоқда.
Аввалроқ АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Ҳейли Қўшма Штатлар маъмурияти ҳозирча Покистонга 255 млн долларлик ёрдам пулини тақдим этмаслиги ҳақида маълум қилди ва ушбу мамлакатни терроризм муаммосига нисбатан “икки хил ўйинда” айблади. У Исломободга тақдим этиладиган ёрдам қисқариб боришини ҳам истисно этмади. Ҳейли маълум қилган ёрдам эса ҳарбий соҳага тегишлидир.
АҚШнинг Халқаро тараққиёт бўйича агентлиги (USAID) маълумотларига кўра, 2018 йилда 25,8 млрд долларлик миқдорда халқаро ёрдам ажратилиши режалаштирилган бўлиб, бундан Покистонга ривожланиш ҳамда гуманитар дастурлар учун 345 млн доллар тақдим этилади.
Мавзуга оид
21:21 / 14.11.2024
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
16:56 / 14.11.2024
АҚШ сайловларида республикачилар Конгрессда ҳам кўпчилик ўринни қўлга киритди
15:46 / 14.11.2024
“Абадий химикатлар” ёшларда буйрак шикастланишига олиб келиши мумкин — тадқиқот
15:42 / 14.11.2024