Ўзбекистон Мусулмонлари идораси ахборот хизматининг хабар беришича, 2 январь куни 2016 йилда қилинган хайрли дуоларнинг ижобати сабабли “Ўсмат ота” жоме масжиди замонавий ва кўркам ҳолда қайта қуриб фойдаланишга топширилди. Масжид биносида намозхонлар учун барча шароитлар мужассам этилган бўлиб, келгусида кутубхона, музей ташкил этиш ва автотураргоҳ қуриш режалаштирилган. Масжидда бир вақтнинг ўзида 250-300 кишини сиғдира олади.
Муфтий Усмонхон Алимов масжиднинг очилиш маросимида иштирок этиб, масжид аҳлини ушбу қувончли ва тарихий воқеа билан муборакбод этди. Меҳмонлар ва масжид аҳли учун байрамона дастурхон ёзилди.











