LG Electronics (LG) CES 2018 кўргазмасида анча яхшиланган ва «ақлли» премиал аудиоқурилмаларни намойиш этади, улар уйдаги акустик тизимлар ҳақидаги тасаввурни ўзгартиради. 2018 йилдаги янгилик - MeridianAudio компаниясининг илғор технологияси татбиқ этилиши бўлиб, у янада табиий ва «илиқ» товушни яратади. DolbyAtmos® ажойиб саундбарларидан портатив Bluetooth-колонкалар ва сунъий идрок технологиясидан фойдаланилган энг янги динамикка қадар – LG’да мусиқа ва кино ихлосманди учун алоҳида нимадир бор.

Товуш атрофда ва бош устида

LGSK10Y янги саундбари 5.1.2-каналли товуш, 550 Вт.лик қувват ва DolbyAtmos кучли технологиясини таклиф этади. Янги саундбарнинг ноёблиги шундаки, товуш объектлари уч ўлчамли маконнинг исталган жойида, жумладан бош устида ҳам жойлаштирилиши мумкин. Шу тариқа, ҳажмли товушга эришилади, ҳақиқатга яқинлик ошади ва ҳодисалар марказида бўлиш эффекти яратилади. SK10Y бундай кучли товушни тақдим этиши учун қатор динамиклар, жумладан иккита кучли вертикал динамик билан жиҳозланган, бунда товуш тингловчини ҳар томондан ўраб туради. Фойдаланувчилар шифт баландлигини эътиборга олган ҳолда товушни созлаш учун вертикал динамиклар баландлигини тартибга солишлари мумкин.

Фото: LG

SK10Y динамиклари MeridianAudio билан ҳамкорлик туфайли товушнинг ажойиб сифати учун инновацион аудио ишланмалар билан такомиллаштирилган. Meridian компанияси юқори сифатли аудио ва сигналларни рақамли ишлаш (DSP) ҳамда психоакустика соҳасида етакчи бўлгани ҳолда, SK10Y’ни юқори ишлаб чиқариш даражаси, жумладан BassandSpace технологияси билан таъминлади, бу тингловчиларни бой ва тоза товуш билан ўраб туриш мақсадида қилинган. Фойдаланувчи қаерда жойлашганига қарамай, товуш янада “илиқ” ва сизни ўраб олгандек бўлади. Meridian’дан HeightElevation технологияси товушни саундбар устидан экран даражасига кўтариб, қўшимча нутқ аниқлиги ва мусиқа сифатини таъминлаб беради. Бундан ташқари, LGSK10Y аудиофайлларни юқори сифат шаклларида тақдим этиши мумкин, бу студияда ёзилган товушни яратиш имкони дегани. 40 кГц.лик тақдим этиш бўйича имкониятларга қўшимча тарзда, динамик товушни ўзгартириш функциясига эга. У оддий аудиофайллар сифатини 24 бит/192 Гц.га кўтаради ҳамда ноёб деталлар ва ҳар бир трекнинг ўзига хос жиҳатлари яхшироқ эшитилади.

Дизайн нуқтаи назаридан, SK10Y LG’нинг 2018 йилдаги OLED ёки SUPER UHD моделдаги телевизорларига мукаммал мос тушадиган уйғун, замонавий кўриниши ва нозик корпуси билан нигоҳларни ўзига жалб этади. Қурилма шунингдек, Chromecast’ни қўллаб-қувватловчи портлар, динамиклар ва бошқа смарт-қурилмаларга тўлиқ мослиги билан кенг уланиш имкониятларига эгадир. Шунчаки: «ОК,Google», деб айтинг ва энг севимли онлайн оқимли мультимедиа сервисидан ёққан қўшиқни, подкастни ёки аудиоклипни ижро этишни сўранг.