Ўзбекистонда электрон визалар жорий этилиши кутилмоқда
Ўзбекистон ҳукумати Ўзбекистонга келиш истагида бўлган хорижликларга қулайлик яратиш мақсадида электрон кириш визаларини (E-Visa) бериш тизимини жорий қилиш масаласини кўриб чиқмоқда.
Электрон виза кириш визасини олиш учун элчихонада навбатда туришдан халос қилувчи ноу-хаудир. Уни онлайн олиш мумкин. Барча ҳужжатлар ва анкеталар интернет орқали топширилади. Бу визани олиш консул билан суҳбатлашиш ёки қоғозбозлик билан боғлиқ бошқа жараёнларни амалга оширишни кўзда тутмайди. Визани олиш тартиби қуйидагича: тегишли ҳужжатлар элчихонага топширилгандан кейин, улар мамлакат миграция хизмати орқали ўтади ва текширилади ҳамда виза бериш бўйича ижобий ёки салбий қарор билан қайтарилади. Бу визаларнинг яна бир афзал томони шундаки, уларни расмийлаштириш жараёни тез кечади.
Электрон визалар тизими бугунги кунда кўплаб давлатларда жорий қилинган. Жумладан, бу тизим Озарбойжон, Грузияда ўзини яхши намоён қилган ва Ўзбекистонда бу тизимни жорий қилишда бу давлатлар тажрибасини қўллаш ўрганилмоқда.
Электрон виза тизими учун керакли қурилмаларни харид қилиш ва ўрнатиш, махсус дастурий таъминотларни яратиш жорий йилда якунланиши режалаштирилган.
Электрон виза тизимини жорий қилиш мамлакат виза тартибининг соддалаштирилишини талаб қилади. Электрон визалар фуқароларга улар томондан визани олиш жараёнида берилган аризага мувофиқ мамлакат аэропортларида берилади.
Электрон визаларни олишдаги тўловларни Visa ва MasterCard халқаро тизимлари орқали амалга ошириш мумкин бўлади.
Мавзуга оид
20:40 / 21.07.2020
Россияда қисқа муддатли универсал электрон виза жорий этилади
09:03 / 19.07.2019
Бир йил ичида 60 мингга яқин хориж фуқаросига Ўзбекистонга кириш электрон визаси берилди
14:44 / 01.06.2019
Электрон кириш визасининг амал қилиши бўйича янги тартиб ўрнатилди
20:12 / 20.03.2019