Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2,1 млрд доллар. Хитой сунъий идрок соҳасида «инқилоб»га тайёрланмоқда
Хитой Пекин шаҳрида технопарк қурилишига 13,8 млрд юань (2,1 млрд доллар) йўналтиради, у сунъий идрок ва булутли ҳисоблаш билан боғлиқ ишланмалар ҳамда лойиҳаларга бағишланади. Бу ҳақда “Синьхуа” маҳаллий маъмуриятга таянган ҳолда хабар бермоқда.
Технопарк Пекин шаҳри четидаги Мэньтоугоуда жойлашади. Унинг қурилиши тахминан беш йил давомида олиб борилади.
Технопаркда 400 та компания жойлаштирилади, тадқиқотлар, ишланмалар, маҳсулотлар қиймати йилига тахминан 50 млрд юанга (7,7 млрд доллар) тенг бўлади.
Технологик паркни барпо этиш ишлари билан «Хитойдаги Кремний водийси» номини олган Чжунгуаньцунь илмий маркази назорати остида бўлган компания шуғулланади. У 1950-йилларда илм-фан ва таълимнинг интеграцияси учун ташкил этилган.
Паркнинг технологик тузилмасига бешинчи авлоддаги мобиль тармоғи, суперкомпьютер ва булутли сервислар киради.
Мавзуга оид
18:38 / 26.06.2026
Пекиндаги энг баланд бинога енгил моторли самолёт урилди
20:44 / 24.06.2026
Хитойнинг LineShine суперкомпютери дунёдаги энг кучли деб топилди
11:22 / 23.06.2026
UzXCMG давлат улушини сотиш бўйича Хитой компанияси билан ҳамкорлик қилинади
22:32 / 17.06.2026