Жаҳон | 09:50 / 05.01.2018
50515
1 дақиқада ўқилади

«Алвидо!» - Порошенко Россия бўйича баёнот берди

Фото: РИА «Новости»

Украина президенти Пётр Порошенконинг маълум қилишича, Киев Россияга «якуний тарзда «алвидо» деди. Бу ҳақда у твиттердаги саҳифасида ёзган.

«Биз биргаликда қўлга киритган ўтган йилдаги энг муҳим ғалабалардан бири, - Европа иттифоқи мамлакатлари билан визасиз режимнинг жорий этилиши. Украина Россия ва СССР империясига якуний тарзда «алвидо» деди», - дея маълум қилган Порошенко.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ президент Пётр Порошенко Европа иттифоқига аъзо мамлакатлар етакчиларига Россияга нисбатан иқтисодий санкциялар муддатини узайтириш бўйича қабул қилинган қарор учун миннатдорчилик билдирганди.

Мавзуга оид