Грузия суди Саакашвилини уч йилга озодликдан маҳрум қилди
Тбилиси шаҳридаги суд Грузия собиқ президенти ва Украинанинг Одесса области собиқ губернатори Михаил Саакашвилини банкчи Сандро Гиргвлианининг ўлдирилиши юзасидан иш бўйича уч йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда «Новости-Грузия» портали хабар берган.
Саакашвилига «давлат-сиёсий лавозимларни эгаллаб турган шахсларнинг хизмат ваколатларини суиистеъмол қилиш» моддаси бўйича айблов қўйилди.
Таъкидланишича, Саакашвили Грузия президенти бўлгани ҳолда, 2008 йилда Грузия ИИВнинг конституциявий хавфсизлик департаменти ходимлари жазо муддатини қисқартирган. Улар эса Гиргвлианининг ўлдирилишида айбланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саакашвили Украина мухолифатига баёнот билан чиққани хабар берилганди.
Мавзуга оид
23:10 / 26.10.2024
Грузияда парламент сайловлари якунланди. Ҳукмрон партия ва мухолифат ўз ғалабасини эълон қилди
21:11 / 21.10.2024
«ГРУ» ва «ФСБ» ҳакерлари Грузия ҳукумати ҳамда компанияларини кузатиб келган — Bloomberg
22:42 / 07.10.2024
Грузия парламенти президентнинг импичментини қайта бошлайди
11:45 / 06.10.2024