Хитой Эроннинг ички ишларига аралашмасликка чақирди
БМТ Хавфсизлик кенгаши Эроннинг ички ишларига аралашмаслиги ва бу мамлакатда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги вазиятни муҳокама қилмаслиги керак. Бу ҳақда 5 январда Хитойнинг БМТдаги доимий вакили У Хайтао Эрондаги норозилик намойишлари бўйича ўтказилган Хавфсизлик кенгаши йиғилишида айтиб ўтди.
Хайтаонинг айтишича, Хитой Эрондаги охирги воқеаларни эътиборга олган ва “Эрон ҳукумати ва халқи саъй-ҳаракатлари ёрдамида Эрон барқарор бўлиб қолиши ва ривожланишда давом этишига умид қилади ва ишонади”. “Эрондаги вазият халқаро тинчлик ва хавфсизликка ҳеч қандай хавф солмайди ҳамда Хавфсизлик кенгаши кун тартибига киритилмаган”, деб айтган дипломат.
Унинг таъкидлашича, БМТ низомига кўра, “Хавфсизлик кенгашининг асосий вазифаси халқаро тинчлик ва хавфсизликни қўллаб-қувватлаш” ҳисобланади, шу сабабли кенгаш бирор-бир давлатнинг ички ишларини, у ердаги инсон ҳуқуқлари соҳасидаги вазиятни муҳокама қилмаслиги керак. Хайтанонинг айтишича, “Эрондаги вазият Хавфсизлик кенгаши ваколатларига кирмайди”.
Эронда ҳукуматга қарши намойишлар 28 декабрда бошланганди. Намойишчилар нарх-наво ошиши ва корхоналар касодга учрашидан норозилик билдиришган. Тартибсизликлар оқибатида 45 киши ҳалок бўлган. Эрон ҳукумати маълумотларига кўра, тартибсизликларда иштирок этган 450 дан кўпроқ одам ҳибсга олинган. Улар яқин орада суд олдида жавоб берадилар.
5 январда БМТ Хавфсизлик кенгашининг Эрон бўйича навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Ғарб давлатлари Эрондаги намойишчиларни қўллаб-қувватлаши билан бирга улардан ҳаммаси ҳам Эрондаги вазият дунёдаги тинчлик ва хавфсизликка хавф солишига қўшилмаган. Жумладан, Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензянинг айтишича, йиғилиш ўтказиш ташаббусини билдирган АҚШ мантиғига амал қилинса, унда АҚШ ва бошқа ғарб давлатларидаги норозилик намойишлари бўйича ҳам Хавфсизлик кенгаши йиғилишини ўтказиш лозим.
Мавзуга оид
23:14 / 19.11.2024
Эрон уранни бойитишни тўхтатишга тайёрлигини билдирди — ОАВ
21:44 / 19.11.2024
Канадада собиқ адлия вазирига суиқасднинг олди олинди
19:09 / 19.11.2024
Трамп Москва ва Теҳроннинг иттифоқини парчалай оладими?
11:54 / 19.11.2024