16:04 / 09.01.2018
11507

Марсело: «Реал» чўкяпти»

Фото: Twitter/@realmadrid

«Реал» ҳимоячиси Марсело жамоасининг Испания чемпионатидаги сўнгги натижалари ва аҳволига баҳо берди.

«Сизга қандай туюлаётган бўлса, ҳақиқатда шундай: биз дарғазабмиз ва ўзимизни чўкаётгандек ҳис қилмоқдамиз. Бу «Реал»даги давримнинг энг ёмон вазиятларидан бири. 

Бироқ, аҳволни яхшилаш учун меҳнат қиламиз ва ғалаба учун курашамиз. Бизга бу ҳолат ёқмаяпти. Қўлдан чиқарилган ҳар бир ғалаба бизга бўлган босимни оширяпти, бу жуда оғир.

Энди ғалабали йўлга қайтиш учун, бошимизни кўтариб, курашиш ва энг яхши хислатларимизни намойиш этишимиз шарт», – деб Марсело сўзларини келтирмоқда The Independent.

Top