Юк ташувчилар солиқларни қатъий белгиланган солиқдан кам тўлашмайди
Юк ташувчилардан олинадиган солиқларнинг энг кам миқдори Президентнинг 29.12.2017 йилдаги ПҚ–3454-сон қарори билан жорий этилди.
Norma.uz’нинг ёзишича, чакана савдо корхоналари учун шундай тартиб амал қиладики, унга кўра улар ЯСТни худди шундай фаолият тури билан шуғулланадиган якка тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқ суммасидан кам бўлмаган миқдорда тўлашлари керак бўлади.
2018 йилда солиқларни тўлашнинг шундай тартиби юк ташиш хизматлари кўрсатадиган юридик шахслар учун ҳам жорий этилмоқда.
Солиқ солиш тизимидан қатъи назар, улар томонидан тўланадиган солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларнинг жами суммаси транспорт воситасининг бир бирлиги ҳисобида якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан мазкур фаолият тури бўйича тўланадиган қатъий белгиланган солиқ суммасидан кам бўлмаслиги керак.
Маълумот учун: мазкур ҳолатда қатъий белгиланган солиқ ставкаси автотранспорт воситасининг юк кўтариш қобилиятига боғлиқ бўлади ва 2018 йил учун:
• 3 тоннагача – ойига ЭКИҲнинг 1,5 баравари;
• 8 тоннагача – ойига ЭКИҲнинг 2 баравари;
• 12 тоннагача – ойига ЭКИҲнинг 3 баравари;
• 12 тоннадан ортиқ – ойига ЭКИҲнинг 3,5 бараварини ташкил этади.
Қўшимча ҳисоблаб чиқарилган сумма фойда солиғини ёки ягона солиқ тўловини тўлаш ҳисобига киритилади.
Мавзуга оид
21:19 / 07.07.2021
Жисмоний шахслар ЯТТ сифатида таксичилик қилганда қанча солиқ тўлайди?
10:06 / 02.07.2021
130та давлат халқаро солиқ тизими киритилишини маъқуллади
11:27 / 27.06.2021
Соядаги иқтисодиёт: Одамлар нега солиқдан қочиш ва яширин даромад олишга интилишади?
15:37 / 18.06.2021