Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Реал» «Нумансия»ни енга олмади
Мадриднинг «Реал» клуби Испания Кубогининг 1/8 финалида «Нумансия»га қарши иккинчи учрашувда ғалабани сақлаб қололмади. Мадридда кечган жавоб учрашуви 2:2 ҳисобида якунланди.
Майдон эгалари сафида Лукас Васкес дубль қайд этди, меҳмонларнинг икки голи Гильермо Фернандес ҳисобига ёзилди, у иккинчи голни 82-дақиқада урди ва ҳисобни тенглаштирди.
Жамоаларнинг биринчи учрашувида мадридликлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. Шу тариқа «Реал» Испания Кубогида чорак финалга чиқди.
Испания Кубоги
1/8 финал
Жавоб учрашувлари
Реал Мадрид – Нумансия 2:2 (1:1, 1:1)
Голлар: 1:0 – 10 Васкес, 1:1 – 45 Фернандес, 2:1 – 59 Васкес, 2:2 – 82 Фернандес.
Реал Мадрид – Касилья, Вальехо, Тео, Карвахаль (Хакими, 46), Начо, Ковачич, Льоренте, Васкес, Себальос, Асенсио (Иско, 63), Майораль (Каземиро, 77).
Нумансия – Муҳаммдий, Кальво, Гарсия, Медина (Эчеберрия, 72), Эльхесабаль, Грего Сьерра, Матеу (Милья, 66), Ларреа, Ньето, Начо, Ихинио Марин (Фернандес, 41).
Огоҳлантиришлар: Грего Сьерра (18), Кальво (84), Каземиро (87).
Четлатиш: Кальво (90).