Ўзбекистон | 10:30 / 11.01.2018
59867
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Тошкентдаги “эконом” тоифасига кирувчи кўп қаватли уйлар билан танишамиз

Авваллари кўп қаватли уйлар ҳақида сўз борганида фақатгина икки таъриф бериларди: арзон ва қиммат уйлар. Ҳозир эса замон шиддат билан ривожлангани сайин турар-жойлар тоифаси ҳам тобора кўпайиб бормоқда.

Эконом, комфорт (шинам), комфорт+, бизнес, премиум, элит, de luxe — кўп қаватли тураргоҳларнинг асосий тоифалари шулардан иборатдир. Бугунги кунда юртимизнинг ҳар бурчагида янги, замонавий турар-жой мажмуалари қурилмоқда. Бу эса ўз навбатида харидорлар учун кенг танлов имкониятини беради.

Шу ўринда савол туғилади: Кўп хонадонли уй-жойлар нархининг хилма-хиллиги қандай таснифланади? Янги қурилган иморатлар қиймати нимага асосланиб фарқланади?

Жойлашуви

Турар-жой мажмуалари шаҳар марказида жойлашган бўлса, унинг қиймати ҳам шунча юқори бўлади. Шунингдек, атрофида кўплаб савдо марказлари, ривожланган инфратузилмалар, хиёбонлар, метрополитен жойлашган мажмуаларнинг баҳоси ҳам чекка туманларда қурилган уйларга нисбатан қимматроқ белгиланади.

Дизайн ва қурилиш учун ишлатилган материаллар

Албатта, уйларнинг тоифаларга ажратилишида бинонинг ташқи ва ички қисмининг қурилишига ишлатилган хом ашёлар, қимматбаҳо безаклар ҳам катта рол ўйнайди.

Уйнинг ҳолати

Қурилиши тугатилиб, яшаш учун тайёр бўлган уйларнинг нархи ҳам ҳамиша юқорироқ туради. Бундан ташқари, энг сўнгги урфга кўра таъмирланган хонадон ҳам бошқаларга нисбатан қимматроқдир.

Бренд ва мавқе

Турар-жой бозорида ўз мақомига эга бўлган қурувчи компаниялар маълум бир истеъмолчи учун уйларни бунёд қилишади. Шу сабабли, уйларнинг нарх-навоси бренд номига ҳам боғлиқ бўлади.

Бошқа омиллар

Шунингдек, бўлажак уй эгаларига яратиб берилган қўшимча шарт-шароитлар, қулайликлар ҳам муҳим аҳамият касб этади. Буларга мажмуа атрофида болалар ўйингоҳлари, фавворалар қурилиши, замонавий лифтлар, хонадон ичида айрим ускуна ва жиҳозларнинг ўрнатилганини мисол қилиш мумкин.

Қуйида янги қурилаётган “эконом” ва “шинам” тоифадаги кўп қаватли турар-жойлар ва уларнинг баҳоси билан танишиб чиқишингиз мумкин.

А. «Оазис» турар-жой мажмуаси,

Девелопер: «Zarafshon Buildings»

Манзил: Юнусобод 4 мавзе

Нархи: кв.метр учун 4 200 000 сўмдан

Фото: «Оазис» турар-жой мажмуаси

Б. “Мевазор” турар-жой мажмуаси,

Девелопер: «Yuka Stroy»

Манзил: Чилонзор 19 мавзе

Нархи: кв.м. учун 4 500 000 сўмдан

Фото: “Мевазор” турар-жой мажмуаси

В. Oydin” турар-жой мажмуаси,

 Девелопер: “Real House”

Манзил: Шимолий Олмазор, Чуқурсой кўчаси

Нархи: кв.м. учун 1-2 қават 4 500 000 сўм, 3-қават 4 200 000, 4-5 қават 4 000 000

Фото: “Oydin” турар-жой мажмуаси

Г. “Dormon” турар-жой мажмуаси,

Девелопер: “Tinchlik”

Манзил: ТТЗ, Дўрмон

Нархи: кв.м. учун 4 200 000 сўмдан

Фото: “Do’rmon” турар-жой мажмуаси

Д. Сергели-5 турар-жой мажмуаси,

Девелопер: “Semurg Business Invest”

Манзил: Сергели-5

Нархи: кв.м. учун 3 800 000 сўмдан

Фото: Uybor.uz

Тошкент шаҳридан нархи жуда қиммат бўлмаган, шинамгина уй харид қилишни истайсизми? Uybor.uz бу борада сизга ёрдам беради.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид