Спорт | 15:52 / 15.01.2018
30809
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон U-23 Осиё чемпионати чорак финалига йўл олди

Фото: AFC

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси U-23 Осиё чемпионати «А» гуруҳи 3-турида Уммонга қарши баҳс олиб бориб, 1:0 ҳисобида зафар қучди.

Учрашувнинг 37-дақиқасида Достон Турсунов томонидан киритилган ягона гол Равшан Ҳайдаров жамоасига ғалаба келтирди. Параллель равишда кечган баҳсда мусобақа мезбони Хитой Қатарга 1:2 ҳисобида енгилди.

Натижада Ўзбекистон олимпия термаси 6 очко билан гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаб, чорак финалга чиқди. Барча ўйинда ғалаба қозонган Қатар 1-ўрин билан плей-офф йўлланмасига эга бўлди.

«А» гуруҳи ғолиби Қатар «B» гуруҳида 2-ўринни эгаллаган жамоа билан, ўз гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаган Ўзбекистон U-23 эса «B» гуруҳи ғолиби билан куч синашади.

«B» гуруҳидаги ҳолатда юзланадиган бўлсак, 2-турдан кейин Япония 6 очко билан биринчи, КХДР термаси эса 4 очко билан иккинчи поғонани эгаллаб турибди. «B» гуруҳи 3-турида айнан Япония ва КХДР жамоалари ўзаро баҳс олиб боради.

U-23 Осиё чемпионати
«A» гуруҳи, 3-тур

Ўзбекистон U-23 - Уммон U-23 1:0 (1:0)
Гол:
 Достон Турсунов (37)
Ўзбекистон U-23: Ботирали Эргашев, Аббос Отахонов, Рустам Ашурматов, Достон Турсунов, Ҳожиакбар Алижонов (Ислом Қобилов, 90), Одилбек Ҳамробеков, Азизжон Ғаниев, Бобир Абдиҳолиқов (Достонбек Ҳамдамов, 81), Жавоҳир Сидиқов (Ойбек Рустамов, 90+3), Дониёр Нарзуллаев, Забиҳилло Ўринбоев.
Уммон U-23: Иброҳим Ал Муҳайни, Матаз Солиҳ, Тани Ал Рушайди, Абдуллоҳ Фаваз, Ал Мандар Ал Алави, Марван Вади (Юсаиф, 59), Мадҳ Ал Ҳалди (Ал Алави, 86), Аҳмад Ал Кааби, Аҳмад Ал Матроуши, Зоҳир ал Акбари, Абдулазиз Ал Гейланий.

Мавзуга оид