Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маҳалла раиси ҳаж пулини "туя қилди"
Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида истиқомат қилувчи уч нафар меҳнат фахрийси муқаддас ҳаж ибодатига пора бериб бормоқчи бўлди, деб ёзмоқда ЎзА.
Қисқа муддат тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан бирида раис лавозимида ишлаган 34 ёшли К.М исмли шахс меҳнат фахрийларига “Сизларни навбатсиз ҳажга юбораман, пойтахтдаги юқори идораларда ишончли одамим бор”, деб ваъда бериб, улардан 76 миллион сўм миқдоридаги пулни олади. Бу, албатта ўзининг “холис хизмати”дан ташқари, яъни банкка тўланадиган маблағ эди.
"Уддабурон" раис ҳар бири 22 миллион 690 минг сўм пулни Миллий банкнинг туман филиалига топширгани тўғрисида қалбаки ҳужжатлар тайёрлаб, уларнинг қўлига тутқазади.
Кўп ўтмай К.Н.нинг катта миқдордаги маблағни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборгани фош бўлди. Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.
Мавзуга оид
17:57 / 20.02.2026
Саудия Арабистони Ҳаж мавсуми бошланишидан олдин Умра зиёратини вақтинча тўхтатади
19:10 / 19.02.2026
Норинда кундузги парвариш хизмати тарбияланувчиси ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди
08:36 / 19.02.2026
Наманганда икки “Дамас” тўқнашди: 1 киши ҳалок бўлди
18:54 / 01.02.2026