16:20 / 18.01.2018
7231

«Барселона» Пике билан шартномани узайтирди. Унга жуда катта товон пули белгиланди

Фото: Mirror

«Барселона» ҳимоячиси Жерар Пике каталонияликлар билан тузган шартномасини узайтирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.

Манаб берган хабарга кўра, янги битим 2022 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган бўлади. Футболчининг шартномасини исталган вақтда бузиш мумкин бўлган товон пули миқдори 500 млн евро этиб белгиланди.

Жерар Пике «Барселона» тарбияланувчи саналади. У 2004 йилда жамоани тарк этиб, «Манчестер Юнайтед» таркибида бориб қўшилган ва орадан тўрт йил ўтиб, Каталонияга қайтган ва шундан буён жамоа сафида тўп суриб келмоқда.

30 ёшли ҳимоячининг ҳисобида каталонияликлар сафида ўтказилган 421 расмий учрашув бор. Бу давр мобайнида у «Барселона» учун 36 гол ва 8 голли узатма муаллифига айланган.

«Барселона» клуби раҳбарияти яқин кунларда янги шартноманинг барча қоғозларига қўл қўйиш учун махсус матбуот анжумани ташкил қилишади. Ҳозирча бу анжуманнинг аниқ санаси маълум эмас.

Top