Қозоғистонда ёниб кетган автобус Россиянинг қайси шаҳрига кетаётган бўлгани айтилди
Қозоғистонда ичида Ўзбекистон фуқаролари бўлган ёниб кетган автобус Чимкент шаҳридан Россиянинг Қозон шаҳрига йўл олаётган бўлган. Бу ҳақда Қозоғистоннинг Инвестициялар ва ривожланиш бўйича вазирлиги хабар қилмоқда.
«1989 йилда ишлаб чиқарилган, 59 кишилик сиғимга эга, Х335РСМ рақамли KassbohrerSetra автобуси Чимкент – Қозон шаҳри йўналиши бўйича халқаро йўловчи ташувини амалга ошираётган бўлган», - дейилади идора хабарида.
Мунтазам йўналишлар рўйхатида кўрсатилган автобус келтирилмаган, у доимий йўловчи ташувлари учун лицензия олмаган. «Иш ижара асосида олиб борилган бўлиши мумкин», - дея таъкидлаб ўтишган вазирликдан.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев топшириғи билан бош вазир раҳбарлигида махсус ҳукумат комиссияси тузилгани, унинг таркибидан Ташқи ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа муассасалар вакиллари ўрин олишгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
21:02 / 26.11.2024
Тошкент шаҳридаги айрим автобуслар ҳаракати йўналиши вақтинча ўзгартирилади
17:27 / 26.11.2024
Қозоғистон паспорти Марказий Осиёда энг кучли деб топилди
12:25 / 26.11.2024
Ўзбекистон ва Қозоғистон мавсумий мева-сабзавотларни ўзаро етказиб беради
17:43 / 25.11.2024