Нигериянинг шимолидаги Майдугури шаҳрида террорчи-худкушлар портловчи қурилмаларни ишга тушириши оқибатида 12 киши ҳалок бўлган, 48 киши жароҳат олган. 

Reuters ахборот агентлигининг маълум қилишича, 17 январда икки террорчи шаҳар чеккасида, “Боко Ҳаром” террорчи гуруҳи жангарилари сабабли уйсиз қолган одамлар учун бошпана жойлашган ерда ўзини портлатган.

Воқеа тафсилотлари аниқлаштирилмоқда.