15:49 / 20.01.2018
25885

Осиё чемпионати U-23. Ўзбекистон терма жамоасининг 1/2 финалдаги рақиби аниқ бўлди

Хитойда давом этаётган 23 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатининг навбатдаги чорак финал учрашуви бўлиб ўтди.

Унда Жанубий Корея U-23 терма жамоаси Малайзия U-23 терма жамоаси билан куч синашиб қийин ғалабани қўлга киритди. Учрашувнинг 1-дақиқасидаёқ Чо Жэ Ван кореяликларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, иккинчи бўлим ўртасида Танабалан ҳисобни тенглаштирди. Бироқ ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Ҳан Сёнг Гю томонидан киритилган гол Жанубий Кореяга ғалаба келтирди.

Натижада Жанубий Корея U-23 терма жамоаси мусобақа ярим финалида Ўзбекистон U-23 терма жамоаси билан куч синашадиган бўлди.

ОЧ U-23. 1/4 финал

Жанубий Корея U-23 - Малайзия U-23 2:1 (1:0)
Голлар:
 Чо Жэ Ван (1), Ҳан Сёнг Гю (85) - Танабалан (67).

Top