Ўзбекистон | 10:05 / 20.01.2018
326427
2 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Ақтўбе фожиасининг асл сабабларини маълум қилди

Шавкат Мирзиёев Ҳаким Термизий мақбарасини зиёрат қилгани, Ақтўбеда юртдошларимиз вафот этганидан чуқур қайғуда эканини айтиб, уларнинг яқинларига таъзия билдиргани хабар қилинганди. Мақбарага зиёрат чоғида марҳумлар ҳақига дуо қилинди. 

«Кечаги бўлган фалокат ҳам одамга кўп нарсадан далолат беради. Халқимиз олдида ҳали жуда-жуда қарзимиз кўп. Одамларимизга шароит яратмаганимиз учун улар бегона юртларга бориб, иш қидириб юрганлари, бу албатта, давлатчилик, давлат раҳбарияти нуқтаи назаридан, ҳамма тизимдаги раҳбарларга бу – энг катта хато ва камчиликларимизни ўз вақтида ҳал қилмаганимиздан далолат. Шунинг учун улар бегона юртларда сарсон-саргардон. Бечора, уларнинг ҳам умиди бор эди, не ниятлар билан боламни боқаман, отамга бир сўм олиб келаман, деб мана... Ёш-ёш йигитлар дейишяпти... Ҳаммаси ўзбекистонликлар... Албатта, жуда катта қайғудамиз, ота-оналарга ҳамдардлик юбордик», - деди Шавкат Мирзиёев.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ФВВ Ақтўбе фожиасида ҳалок бўлган 49 фуқаро рўйхатини эълон қилгани хабар берилганди.

Шавкат Мирзиёев Ҳаким Термизий мақбарасида Ақтўбеда ҳалок бўлганлар ҳақига дуо қилди

 

Мавзуга оид