Жаҳон | 10:16 / 22.01.2018
12218
1 дақиқада ўқилади

Байкалортида 5 ёшли қиз алкогол комасига тушиб қолди

Фото: РИА Новости / Варвара Гертье

Россиянинг Байкалорти ўлкасида Янги йил нишонланиши вақтида 5 ёшли қизнинг спиртли ичимликдан заҳарланиши бўйича жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда ўлка прокуратураси матбуот хизмати маълум қилди.

Воқеа 31 декабрда юз берган. Марказий туман шифохонасига 5 ёшли қизча етказилган. Суд-тиббиёт экспертизаси хулосасига кўра, қизчада спиртли ичимлик билан оғир даражада заҳарланиш, алкогол комаси бўлган. Бу эса саломатликка оғир зиён етказиш каби баҳоланади.

Бундай ҳолат юз беришига қизчанинг аввал судланган, 27 ёшли онаси сабабчи бўлгани гумон қилинмоқда. Тергов маълумотларига кўра, маст ҳолдаги аёл столда спиртли ичимликли кружкани қолдирган. Қизча уни ичиб шу аҳволга тушган.

 

Мавзуга оид