Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Читада бензин уруш фахрийларига навбатсиз қуйиб берилмоқда
Региондаги оддий аҳоли эса заправкалар атрофида кунлаб навбат кутмоқда.
БРК ва «Корс» ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғи автомобилларга навбатсиз ёқилғи қуйиш мумкин бўлган фуқаролар рўйхатини кенгайтирди. Бу рўйхатга Россиянинг Украинага босқини иштирокчилари ва уларнинг оила аъзолари ҳам киритилган, деб хабар бермоқда «Чита.ру».
Бунгача заправкаларда фақат биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлари навбатдан ташқари бензин қуйдириши мумкин эди, энди бундай кишилар тоифаси кенгайтирилди, дея қайд этади нашр.
Шу билан бирга, БРК ва «Корс»нинг Читадаги заправкаларида битта автомобил учун 15 литрдан ортиқ бензин қуйиш тақиқланган.
Май ойида украин дронлари Россиянинг турли чеккаларидаги нефтни қайта ишлаш заводларига зарба бериш кампаниясини бошлаши оқибатида мамлакатда ёқилғи инқирози юзага келди. Бензин тақчиллиги туфайли россияликлар заправкалар атрофида соатлаб навбат кутишмоқда. Байкалорти ҳудуди вазият энг оғир бўлган ҳудудлардан бирига айланган. Манбаларга кўра, бу ҳудуддаги заправкаларда ҳайдовчилар 40 соатгача навбат кутишган. 3 июлга келиб вазият бироз яхшиланган ва навбат кутиш вақти 18-25 соатгача қисқарган.
Мавзуга оид
16:37 / 04.07.2026
Иркутск областидаги кемачилик компанияси ёқилғи йўқлиги учун рейсларни бекор қилди
14:30 / 04.07.2026
Новосибирск областида заправкаларнинг катта қисми ишламаяпти
19:00 / 03.07.2026
Россияда амалдорларга навбатсиз хизмат кўрсатувчи заправкалар пайдо бўлди
17:25 / 03.07.2026