Қорақалпоғистондаги туман ҳокими инвесторларни Вьетнамдан жалб қилмоқчи
Kruz.uz сайти ходимлари Қораўзак туманига ташриф буюриб, туман ҳокими Даулетбай Утемуратов билан суҳбатлашди. Ҳоким инвесторларни жалб қилиш учун нималар қилинаётгани ҳақидаги саволга қуйидагича жавоб қайтарди:
«Ҳурматли президентимизнинг Қорақалпоғистонга ташрифи чоғида белгилаб берган топшириқлари асосида, бизлар январ ойи охирларида чет давлатларга бориб, у ердаги инвесторларни жалб қилиш ҳақида режалаштиряпмиз. Шахсан ўзим Вьетнам мамлакатига бориб, у ерда шоличилик, балиқчилик ва ўрдакчилик бўйича ўрганиб келмоқчиман. Албатта у ерга боргандан сўнг қуруқ қайтмаслигимиз керак. Вьетнамдаги инвесторларни қизиқтириб, ўзимизнинг туманимизга олиб келишимиз лозим”.
Ўтган йили туманда инвесторларни жалб қилиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида Д.Утемуратов қуйидагиларни маълум қилган:
"Қораўзак туманида 2017 йилда 43 млрд. 809 млн. сўмлик инвестициялар жалб қилинди. Туманимизда ўтган йили ижтимоий-иқдисодий комплекс ривожлантириш дастурига киритилган 95 та лойиҳа ишга туширилди. Жалб қилинган 43 млрд. 809 млн. сўмлик инвестициянинг 20 млрд 803 млн сўми лойиҳа ташаббускорлари маблағи, 23 млрд 6 млн сўми эса тижорат банклари кредитлари ҳисобланади. Ушбу лойиҳаларнинг ишга туширилиши туфайли 635 та янги иш ўрни очилди. Булар шунчаки сонлар эмас, реал амалга оширилган ишлардир", дея таъкидлаб ўтган ҳоким.
Мавзуга оид
09:34 / 05.08.2024
Виетнам президенти То Лам Компартия Марказий қўмитаси бош котиби этиб сайланди
07:40 / 17.07.2024
Ўзбекистонда шоир Ажиниёз Қўсибой ўғли таваллудининг 200 йиллиги кенг нишонланади
10:26 / 02.07.2024
Қорақалпоғистонда 15 млрд сўмлик давлат харидларини амалга оширишда қонун талаблари бузилган – Рақобат қўмитаси
12:31 / 01.07.2024