Спорт | 12:30 / 22.01.2018
42749
1 дақиқада ўқилади

Криштиану Роналду: Месси – ёмон футболчи

Испания чемпионати 20-туридан ўрин олган «Реал» - «Депортиво» ўйинидан олдин Криштиану Роналду жамоалар билан майдонга чиқадиган болакайлардан бири билан қизиқ суҳбат қурган. 

Marca хабарига кўра, болакай Роналдуга: «Сен мен учун дунёдаги энг яхши футболчисан, Месси эса…» - деганида, Роналду унинг сўзларини ўзи якунлашга қарор қилган ва: «Месси эса – ёмон футболчи» - деган. Суҳбатга қўшилган яна бир болакай Мессини дунёнинг энг кучсиз футболчиси деб номлаган.

«Реал» - «Депортиво» ўйини 7:1 ҳисобида якунланди, Роналду иккита гол уришга муваффақ бўлди.

Мавзуга оид