Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қўчқоров Ашраф Ғани билан кўришди, Афғонистондан Хитойга Андижон орқали 3 кунда борилади
Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғани ва Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари Жамшид Қўчқоров Мозори Шариф-Ҳирот темир йўлининг қурилиши масаласини муҳокама қилди. Бу ҳақда Afghanistan.ru хабар бермоқда.
Қўчқоровнинг Афғонистон раҳбари билан Кобулдаги учрашувда айтишича, лойиҳани баҳолаш жараёни тугаган ва уни Марказий банк ҳамда Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки билан молиялаштириш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.
Унинг таъкидлашича, темир йўл қурилиши ҳам Афғонистон ва Ўзбекистон, ҳам минтақанинг барча давлатлари учун катта аҳамиятга эга бўлади, деб хабар қилган афғон матбуоти.
Қўчқоровнинг сўзларига кўра, лойиҳанинг амалга оширилиши Афғонистондан Хитойга Ўзбекистоннинг Андижон шаҳри орқали уч кун ичида бориш имконини беради.
Ўз навбатида, Ашраф Ғани мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни, жумладан, инфратузилма соҳасида кенгайтириш аҳоли турмуш сифатини яхшилаши ҳамда минтақанинг фаровонлигини оширишга хизмат қилишини таъкидлади.
Мавзуга оид
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026