Жаҳон | 00:31 / 24.01.2018
9004
2 дақиқада ўқилади

Назарбоев АҚШга сафари бўйича хавфсизлик кенгаши йиғилишини ўтказди

Фото: Tengrinews.kz

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев хавфсизлик кенгаши йиғилишини ўтказди. Бу ҳақда Оқўрдага иқтибос келтирилган ҳолда хабар берилган.  

Йиғилишда Назарбоевнинг АҚШга расмий сафари якунлари ва эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича чоралар кўрилган. 

Таъкидланишича, йиғилишда Қозоғистон делегациясининг АҚШга сафари, жумладан АҚШ президенти Дональд Трамп, унинг ўринбосари Майкл Пенс ва бошқалар билан музокаралар муҳокама қилинган. 

Назарбоев АҚШнинг йирик компаниялари ва молиявий институтлари билан тузилган келишувларни амалга ошириш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратган.  

“Биз Америка бизнесининг”капитан”лари билан аниқ келишувларга эришдик. Бу келишувлар иқтисодиётимизга, айниқса инновацияларни татбиқ қилиш, рақамлаштиришни ривожлантириш ҳамда Қозоғистонга инвестициялар ва янги технологияларни жалб қилиш соҳаларига янги туртки беради”, деб айтган Назарбоев. 

Президент Қозоғистон-АҚШ мулоқотининг муҳимлигини қайд қилиб ўтган. У йиғилиш натижаларига кўра бир қатор вазифалар топширган.

 

Мавзуга оид