Спорт | 16:10 / 25.01.2018
66202
1 дақиқада ўқилади

Термага хориждан катта маош олувчи мураббий келмайди

Ўзбекистон миллий терма жамоасига машҳур ва катта маош олувчи мураббий олиб келинмайди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол Ассоциацияси раҳбари Очил Раматов маълум қилди.

«Энди икки-уч йил камроқ овқат есак ҳам вазиятни тўғрилаб олиш учун ишлашимиз керак бўлади. Маҳаллий мураббийлар билан ишлашимиз керак.

Биз миллионлаб маош сўровчи буюк мураббийлар олиб келиб, одамларнинг ғашига тегишимиз шарт эмас. Арзонроқ мураббийлар, футбол ўйнашни ўргата оладиган мураббийларни топсак ҳам бўлади.

Ахир бизникилар барибир европача футбол ўйнай олмайдику? Бизда Совет мактаби. Ҳимоячилар ҳимояда, ҳужумчилар ҳужумда ўйнайди. Буни секин-секин ўзгартириш керак. Ҳозир бизнинг болалар замонавий услубларда ўйнай олмайди.

Қолаверса, жисмоний тайёргарлик талаб даражасида эмас. 15 дақиқа яхши ўйнаб, кейин тили осилиб қолади. Ёшликдан тайёрлаш керак болаларни.

Вазиятдан келиб чиқиб ишлаймиз. Замонавий мураббийларни тайёрлаймиз», деган Раматов.

Мавзуга оид