«Мустақилликнинг 25 йиллиги» кони ҳудудида баҳолаш қудуғининг қурилиши бошланди
“Ўзбекистон мустақиллиги” инвестицион блоки билан маҳсулотлар тақсимоти тўғрисида тузилган битим доирасида Surhan Gas Chemical Operating Company оператор компанияси Сурхондарёдаги “Мустақилликнинг 25 йиллиги” кони ҳудудида углеводородлар захирасини аниқлаш мақсадида баҳолаш қудуғини қуриш ишларини бошлади.
Айни пайтда “Мустақилликнинг 25 йиллиги” кони ҳамда “Ўзбекистон мустақиллиги” инвестицион блокига тегишли табиий газ миқдори 100 млрд кубометрни ташкил этади.
Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун бурғуловчи пудратчи сифатида Марказий Осиё, Россия ва Яқин Шарқда катта тажрибага эга бўлган ERIELL бурғулаш компанияси жалб қилинган. Қудуқнинг қурилиши учун сероводород таъсири, меъёридан ортиқ пластик босим ва ҳарорат, шунингдек, бошқа мураккаб шароитларда ишлашда юқори юк кўтариш қувватига эга ўзига хос қурилма яратилди. Лойиҳа доирасида сервис хизматларини BakerHghes, Halliburton ва NOV сингари етакчи халқаро сервис пудратчилари тақдим этишади.
Баҳолаш қудуғи билан бир қаторда айни дамда “Мустақилликнинг 25 йиллиги” конида бутун блок бўйича шартнома майдонининг экологик аудит текширувлари ўтказилмоқда, маркетинг тадқиқотларини ташкил этиш, лойиҳалар ва захиралар аудитини тубдан қайта ишлаш борасида халқаро маслаҳатчилар иштирокидаги ишлар ҳам бошлаб юборилган.
Юксак ижтимоий аҳамиятга эга бўлган мазкур лойиҳанинг ишга туширилиши мамлакатимиз иқтисодиётига катта ҳисса қўшади, уни амалга ошириш доирасида янги иш ўринлари яратилади, ишлаб чиқариш жараёнларига янги замонавий технологиялар жорий этилади. Шу билан бирга у нафақат лойиҳа амалга оширилаётган ҳудуднинг ривожида, балки Ўзбекистон Республикасининг бутун газ-кимё ва кимё саноати тараққиётида катта ўрин тутади.
Мавзуга оид
11:53 / 13.11.2024
Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Сурхондарёда сезилди
08:15 / 13.11.2024
Уч ҳудудда электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
13:36 / 06.11.2024
Сурхондарёда Cobalt'нинг газ қувурига урилиши оқибатида авария ҳолати содир бўлди
20:01 / 01.11.2024