Ўзбекистон | 12:30 / 26.01.2018
10632
3 дақиқада ўқилади

«Намунавий таълим муассасаси» мавзусида кўргазмали семинар ташкил этилди

Фото: Ботирали Пирматов

Ёшларимиз ҳақли равишда Ватанимизнинг келажаги учун жавобгарликни зиммасига олишга қодир бўлган, бугунги ва эртанги кунимизнинг ҳал этувчи кучига айланиб бораётгани барчамизга ғурур ва ифтихор бағишлайди.

Шавкат МИРЗИЁЕВ

2018 йил 25 январь куни Уйчи саноат, транспорт ва алоқа касб-ҳунар коллежида “Намунавий таълим муассасаси” мавзусида кўргазмали семинар ташкил этилди.

Семинарда Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директорининг биринчи ўринбосари Ф. Ризаев, Наманган вилояти ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи Б. Тожиматов, Уйчи туман ҳокими ўринбосари А. Раҳматов ҳамда вилоятдаги касб-ҳунар таълими муассасалари директорлари, уларнинг ўқув ишлари ва касбий таълим бўйича ўринбосарлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашдилар.

Фото: Ботирали Пирматов
Фото: Ботирали Пирматов

Семинар иштирокчилари коллеж ўқув устахоналарида ўтказилаётган ўқув амалиётлари билан танишдилар.

Шундан сўнг меҳмонлар мазкур коллеж директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари И. Рустамовнинг "Педагог-ходимлар томонидан ишлаб чиқилган ўқув-методик мажмуаларнинг таълим сифатини оширишдаги аҳамияти", коллеж директорининг маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосари Г. Каримованинг "Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишда маҳалла фуқаролар йиғини, профилактика инспекторлари ва ёшлар иттифоқи ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликдаги ишлар тажрибаси", таълим муассасаси директорининг касбий таълим бўйича ўринбосари Ш. Мамажановнинг "Битирувчилар бандлигини таъминлаш" мавзуларидаги тақдимотлари билан танишдилар.

Семинар якуний йиғилишини Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими Маркази директорининг биринчи ўринбосари Ф. Ризаев кириш сўзи билан очиб берди. У ўз сўзида "Намунавий таълим муассасаси" мавзусида ташкил этилаётган семинарларнинг мақсади ҳақида батафсил тўхталиб ўтди.

Фото: Ботирали Пирматов
Фото: Ботирали Пирматов

Семинарда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи Б. Тожиматов сўзга чиқиб, таълим-тарбия самарадорлигини ошириш, битирувчиларни бандлигини таъминлаш борасида вилоятдаги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида олиб борилаётган ишлар тўғрисида тўхталиб, йўл қўйилган камчилликларни бартараф этиш бўйича тегишли вазифалар белгилаб берди.

Семинар давомида “Таълим муассасаси моддий техника базаси ва ободонлаштириш ишлари тўғрисида”ги Уйчи саноат, транспорт ва алоқа касб-ҳунар коллежи директори М. Заитовнинг тақдимоти тингланди.

Таълим муассасаларидан ташриф буюрган вакиллар сўзга чиқиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Фото: Ботирали Пирматов
Фото: Ботирали Пирматов

Семинарда энг яхши инновацион ғоялари билан қатнашган вилоятдаги касб-ҳунар коллежларининг иқтидорли ўқувчилари вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармасининг дипломи билан тақдирландилар.

Икромжон Чориев,
Вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси мутахассиси.
Ботирали Пирматов олган суратлар.

Мавзуга оид