Спорт | 16:40 / 26.01.2018
22048
1 дақиқада ўқилади

Осиё чемпионати U-23 мусобақасида дастлабки совриндор аниқ бўлди

Фото: The-afc.com

Осиё чемпионати U-23 мусобақасининг 3-ўрин учун учрашуви бўлиб ўтди. Унда ярим финал босқичида мағлубиятга учраган Қатар U-23 ва Жанубий Корея U-23 терма жамоалари ўзаро куч синашишди.

Мағлубларнинг ўзаро ўйинига хос тарзда кечган учрашув нисбатан зерикарлироқ тус олди. Аммо шунда ҳам ғолиб номи аниқланди. Акрам Афиф томонидан биринчи бўлимда киритилган ягона гол Қатар U-23 терма жамоасига мусобақанинг учинчи жамоаси бўлиш имкониятини берди.

Эслатиб ўтамиз, 27 январь куни мусобақанинг финал учрашуви бўлиб ўтади ва унда Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Вьетнам U-23 терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Осиё чемпионати U-23
3-ўрин учун ўйин
Қатар U-23 - Жанубий Корея U-23 1:0 (1:0)
Гол: Акрам Афиф (39).

Фото:The-afc.com

 

Мавзуга оид