Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Болгарияда қимматбаҳо машиналар эгалари текширилмоқда
Болгария бош прокурори 435 та қимматбаҳо машина эгаларини текширишга кўрсатма берди. Бу машиналар орасида, Bentley, Ferrari, Lamborghini, Mercedes-Maybach ва Rolls-Royce моделлари бор. France24’нинг маълум қилишича, ушбу машиналар эгаларининг даромад манбалари ҳамда машиналарни сотиб олиш учун маблағ солиқ билан боғлиқ фирибгарликлар ёки жиноий даромадларни ювиш натижасида олинган-йўқлиги текширилади.
Бош прокуратура вакили Румяна Арнаудованинг журналистларга маълум қилишича, текширилувчилар рўйхатига 250 минг евродан қимматроқ квартира харид қилган 245 киши ва нархи 400 минг евродан қимматроқ виллага эга 120 киши ҳам киритилган. Текширувлар натижалари 3 ой давомида маълум қилинади.
Болгария Европа Иттифоқига 2007 йилда кирган, бироқ ҳанузгача иттифоқнинг энг ночор давлатларидан бири бўлиб қолмоқда. Бу ерда ўртача маош 500 евродан ошмайди.