Россиялик актёр Павел Майковнинг маълум қилишича, ўзи асосий роллардан бирини ижро этган «Бригада» сериали Россияга қарши жиноят бўлган. Бу ҳақда у «Вечерняя Москва» газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, «Бригада» Россия кинематографида пайдо бўлганидан бери, «халққа шундай таъсир кўрсатган, уни илҳомлантирган биронта нарса пайдо бўлмади».

«Менга актёр сифатида «Бригада» сериали фойда келтирди – машҳурлик, жамият, одамларга эса – зарар. «Бригада» – бу Россия олдидаги жиноят, унда мен ҳам қатнашганман», - дея айтиб ўтди Майков.

Унинг сўзларига кўра, сериал кўрсатилаётган вақтда «кўчалар бўшаб қолган, жиноятчилик камайган – ҳамма ўтириб, «Бригада»ни томоша қилган».

Ўз навбатида, «Бригада» продюсери Александр Акопов Павел Майковнинг бу сўзларига изоҳ берди.

«Бу шунчаки аҳмоқлик. Бу мавзуда қатор тадқиқотлар бор, уларнинг кўрсатишича, жиноятчилик даражаси криминал мавзудаги сериаллар билан эмас, балки умуман бошқа ҳолатлар билан боғлиқ», - дея маълум қилди Акопов.

Унинг таъкидлашича, бундай сериаллар кўплаб ёш йигитларни жиноят кўчасидан қайтариши мумкин.

Продюсернинг сўзларига кўра, «Бригада» охирида Майковнинг қаҳрамони ҳам ўлдирилган.

«Бу ўсиб келаётган авлодга дарс бўлади», - дея қўшимча қилиб ўтди Акопов.