
UMS мобил оператори абонентлари – Улуғбек Иргашев, Шерзодбек Холматов, Саидолим Махмудов ва Сергей Фир умумий ҳисобда 350 миллион сўм ютиб олишди. 2018-йилнинг 2-феврал куни компаниянинг бош офисида уларга ютуқ сертификатларини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Талабларга мос алоқа оператори бўлиш мақсадини кўзлаган UMS компанияси мижозларини янгидан янги имкониятлар билан ҳушнуд этишни давом этмоқда. Бу нафақат техник ва технологик янгиланишларда, турли маҳсулот ва хизматларни жорий қилишда, балки абонентларни қўллаб-қувватлашда ҳам намоён бўлмоқда.
Бунга ёрқин мисол ўтган йилнинг декабрь ва шу йилнинг январь ойларида “UMS дан миллионлар” акцияси бўла олади. Унинг икки босқичидан муваффақиятли ўтган абонентлар якуний ўйинда катта пул ютуқларини қўлга киритиш имконига эга бўлишди. 26-январь куни Uzreport TV телеканалининг жонли эфирида акция ғолиблари аниқланди.
Уларга ютуқ сертификатларини топшириш маросими 2-февраль куни UMS мобил операторининг марказий офисида бўлиб ўтди. Унда акция ғолиблари, уларнинг яқинлари ва дўстлари, компания абонентлари ва ходимлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Тадбирда UMS компаниясининг маркетинг бўйича директори Эльмир Габдеев ғолибларга сертификатларни тақдим этди. Гулдурос қарсаклар, миллионларни ютиб олган бахтли инсонларнинг табассуми, уларга қаратилган камера ва фотоаппарат объективлари тадбирнинг узвий қисмига айланди.

Шерзодбек Холматов, “UMS дан миллионлар” акцияси ғолиби (Хоразм вилояти):
- Ҳамма мендан “Қанақа қилиб ютдинг?”, деб ишонқирамай сўраяпти. Омадга ишонса у ҳар доим одамга кулиб боқишини уларга айтяпман. Акциянинг оддий бир иштирокчиси эдим, ютишга тўртта имкониятим бор эди. Мана кўриб турибсизки, ғолибга айландим ва 50 миллион сўмни қўлга киритдим. Қанчалик бахтли эканимни тасаввур ҳам қилолмайсиз! Катта раҳмат, UMS!

Сергей Фир, “UMS дан миллионлар” акцияси ғолиби (Тошкент шаҳри):
















