Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Назарбоев ва Путин Сочидаги Сурия бўйича «миллий мулоқот»ни муҳокама қилди
Фото: РИА "Новости"
Россия президенти Владимир Путин Қозоғистон раҳбари Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқотда Сочида ўтказилган Суриядаги миллий мулоқот конгрессини муҳокама қилди. Бу ҳақда Кремль сайтида хабар берилган.
«Таъкидландики, Конгресс давомида қабул қилинган қарорларнинг амалга оширилиши Суриядаги вазиятга БМТ шафелиги остида сиёсий ечим топиш жараёнига катта ҳисса бўлиб қўшилади. Шу нуқтаи назардан, Остона шаклида ишни давом эттириш зарурати борлиги қайд этиб ўтилди», - дейилади хабарда.
Шунингдек, президентлар икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, жумладан, ахборот технологиялари соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилишган.
Мавзуга оид
09:45 / 31.03.2026
Германия канцлери суриялик қочқинларни уйига қайтишга чақирди
18:40 / 27.03.2026
ОАВ: Путин олигархларга урушни молиялаштиришни таклиф қилди
17:34 / 24.03.2026
Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин телефон орқали мулоқот қилди
13:40 / 24.03.2026