Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида яшовчи 19 ёшли чорвадор Умиджон Эшонқулов тушиб қолган вазият, очиғи атрофдагиларни бефарқ қолдирмайди...
Гап шундаки, ёш чорвадор Шароф Рашидов туман ҳокимлигига чорвачилик фаолиятини фермер хўжалиги сифатида кенгайтириш учун, бугунги кунда туман захирасида турган ташландиқ ерни сўраб қилган мурожаатлари бесамар кетмоқда. Ҳокимлар ўқитувчини сўкиб, уриб, халқни ҳақорат қилган бир пайтда, бу нима бўлибди, дерсиз?! Аммо...
Аҳолининг мунтазам нархи ошиб бораётган сифатли гўштга бўлган талаби ўз вақтида қондирилмаяпти. Бунинг устига, Ш.Рашидов туман ҳокими йилқичилик, чорва, зотдор эчки наслчилиги, ҳудуд аҳолисини сут ва гўшт маҳсулотлари билан таъминлашга айри кўз билан қарамоқда.
Ёш, шижоатли Умиджон Эшонқулов Жиззах шаҳар Саилжой академик лицейини аъло баҳоларга тамомлаб, оилавий чорвачилигини янада ривожлантиришни мақсад қилди. Бу фаолиятда анчайин омади юришган Умиджон ўтган икки йил давомида зотдор қорамоллари сонини 55 бош, отлари сонини 52 бош, туя сонини 2 бош, сут йўналишидаги оқ наслли эчкилари сонини 95 бош, майда шохли қўйлари сонини 300 ва паррандалари (ғоз, товуқ) сонини 100 тага етказди.
Оилавий хўжалик томонидан биргина 2017 йил давомида 30 бошли наслли бузоқ тумандаги чорвадорларга, 50 тоннадан зиёд сут маҳаллий бозорда сотилди. Ушбу фаолият туфайли оила аъзоларининг бандлиги таъминланди. Ҳавас қилгули натижа шундайми? Лекин Умиджон Эшонқуловнинг айтишича, туман ҳокимлиги ёш чорвадор фаолиятига тўсиқ қўймаганида, етарли шароит яратганида ҳозирги натижалардан уч-тўрт баробар яхшироқ самарага эришиш, қишлоқнинг бир нечта ишсиз ёшларини ишли қилиш мумкин эди. Энг асосийси, бозорга гўшт маҳсулотларини кўпроқ етказиб бериб, халқни арзон маҳсулотлар билан таъминлаш имкони бўларди.
Ўзбекистон Республикаси “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонунининг 5-моддасига асосан, Чорвачилик маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштирилган фермер хўжалиги камида 30 шартли бош чорва моли бўлган тақдирда ташкил этилади. Фермер хўжалигига ижарага бериладиган ер участкаларининг энг кам ўлчами бир шартли бош чорва молга ҳисоблаганда Андижон, Наманган, Самарқанд, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятларидаги суғориладиган ерларда камида 0,3 гектарни, бошқа вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикасидаги суғориладиган ерларда камида 0,45 гектарни, суғорилмайдиган (лалмикор) ерларда эса камида 2 гектарни ташкил этиши белгиланган.
Кўриб турганингиздек,














