Ҳужжатга кўра, хизмат текшируви Бектемир, Миробод, Мирзо Улуғбек, Олмазор, Сергели, Учтепа, Чилонзор, Шайхонтоҳур, Юнусобод ва Яшнобод туманлари ҳокимларига нисбатан ўтказилади.

Фармойиш билан хизмат текширувини ўтказиш бўйича Тошкент шаҳар комиссияси таркиби ҳам тасдиқланган.

Комиссияга тақдимномада келтирилган важларни холис ва сифатли ўрганиш, текширув натижалари бўйича тегишли хулосалар тайёрлаш ҳамда зарурат туғилганда бошқа ташкилот ва идоралар мутахассисларини жалб этиш вазифаси юклатилган.

Фармойиш ижросини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари зиммасига юклатилган.