Жаҳон уйқу жамияти "Катталар учун уйқу гигиенасининг 10 қоидаси"ни ишлаб чиқди. "Лайфхакер"да айтилишича, шу қоидаларга риоя қилинса, уйқу билан боғлиқ муаммолар сизни четлаб ўтади.

1. Ҳар доим бир вақтда ухлаш ва уйғонишни одат қилинг

Кўпчилик дам олиш кунлари уйқудан кечроқ туришга ҳаракат қилади. Бироқ олимларнинг фикрича, бундай беқарорлик туфайли бизнинг циркад ритмимиз бузилиши мумкин экан. Уйқуни яхшилаш учун ҳар куни бир вақтда ухлашга ётиб, бир вақтда уйғониш тавсия этилади.

2. Чарчоқни ҳис қилсангиз, бироз мизғиб олинг

Бироз мизғиб олсангиз, ўзингизни яна тетик ҳис қила бошлайсиз. Бироқ шуни ҳам инобатга олиш керакки, пешиндан кейинги уйқу 45 дақиқадан ошмаслиги керак.

3. Зарарли одатлардан воз кечинг

Мутахассислар спиртли ичимликларни истеъмол қилмаслик ва ҳеч бўлмаганда, ухлашга ётишдан 4 соат олдин чекмасликни тавсия қилишади. Бу одатлардан бутунлай воз кечсангиз, янада мақсадга мувофиқ бўлади.

Яхши одатлар уйқу сифатига ижобий таъсир кўрсатади. Кўп тадқиқотларнинг кўрсатишича, уйқу сифати унга кетган вақтдан-да муҳим аҳамиятга эга.

Либорио Паррино, Парма Университетининг неврология профессори ва Халқаро Уйқу куни қўмитаси раиси

4. Кофеин истеъмолини қисқартиринг

Жаҳон уйқу жамияти тавсияларига кўра, ухлашга ётишдан камида 6 соат аввал кофеин истеъмолини тўхтатиш керак. Шуни ёдда тутингки, у нафақат қаҳвада, балки чой, газли ичимликлар ва ҳатто шоколадда ҳам бор.

5. Уйқу олдидан тўйиб овқатланманг

Енгилгина тамадди қилиш мумкин. Бироқ ухлашга ётишдан 4 соат аввал оғир, аччиқ таомлар ва ширинликлар истеъмолидан сақланиш лозим.

6. Уйқу олдидан спорт билан шуғулланманг

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, спорт билан мунтазам равишда шуғулланиш керак. Бироқ ухлашга ётишдан олдин жисмоний машқлар билан шуғулланиш унинг сифатига зиён етказиши мумкин.

7. Ўзингизга қулай тўшакларни танланг