Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Абдулазиз Комиловга янги биринчи ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 2018 йилнинг 5 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳайъатига вазирнинг биринчи ўринбосари этиб тайинланган Ботиржон Асадов таништирилган. 

Ботиржон Асадов бунга қадар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромовнинг ўринбосари сифатида ишлаган. Ундан аввал эса Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги элчиси, Ўзбекистон Республикасининг ХХРдаги элчихонаси маслаҳатчиси сифатида хизмат қилган.