Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
4 метрлик бўғма илон сайёҳлар кўз ўнгида кийикни ютиб юборди (видео)
Шри-Ланкада сайёҳлар кийикни тутиб, уни ютиб юборган 4 метрлик бўғма илонни видеога олишди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.
Ролик январь охирида мамлакатнинг жанубидаги Бундала миллий боғида суратга олинган. Узунлиги 4,3 метр келадиган илон кийикни нақ бир соат давомида “тановул қилган”.
Боғ ходимининг айтишича, илоннинг одамлар кўз ўнгида ўлжасини ютиши ноодатий ҳол ҳисобланади, чунки улар одамлар нигоҳини сезгач, ўлжани ташлаб “жўнаб” қолишади. Ходимнинг таъкидлашича, улкан илон энди бир неча ой “қорнини тўйғазиш”ни ўйламаса ҳам бўлади.
Бундала миллий боғи халқаро аҳамиятдаги табиат объекти ҳисобланади. Қўриқхонада 324 турдаги умуртқали жонзот, жумладан 32 турдаги балиқ, 15 турдаги амфибия, 48 турдаги судралиб юрувчи, 197 турдаги қуш ва 32 турдаги сут эмизувчи қайд қилинган. Бундан ташқари, боғда 52 турдаги капалак ва бошқа кўплаб турдаги умуртқасизлар яшайди.
Мавзуга оид
20:40 / 05.03.2026
Эрон фрегати чўктирилиши. Камида 87 киши ҳалок бўлган
17:30 / 04.03.2026
АҚШ Шри-Ланка соҳиллари яқинида Эрон кемасига зарба берди (видео)
19:20 / 30.11.2025
Индонезияда сув тошқинлари оқибатида 440 дан ошиқ киши ҳалок бўлди
09:12 / 23.08.2025