Жамият | 17:00 / 06.02.2018
9373
1 дақиқада ўқилади

Муқаддам судланган шахс қариндошини дўппослаб, пулларини ўмариб кетди

Фото: KUN.UZ

Тошкент вилоятида жиноят юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, 1 февраль куни соат 10:00ларда Қуйичирчиқ тумани Пахтачи маҳалласида яшовчи, муқаддам судланган, 1988 йилда туғилган А.Ш. қариндоши, Дўстобод шаҳрида яшовчи, уй бекаси, 1973 йилда туғилган И.Ю.нинг уйига кириб, уни танасининг турли жойларига қўли ва темир бўлаги билан уриб жароҳат етказиб, хонасидан пулларини олиб воқеа жойидан яширинган.

Натижада И.Ю. касалхонага ётқизилган. Кўрилган чоралар натижасида А.Ш. қўлга олинган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид