Олимлар: иссиқ чой ва саратон ўртасида боғлиқлик бор
Хитойлик олимлар гуруҳининг аниқлашича, иссиқ чой, алкоголь истеъмоли ва чекиш қизилўнгач саратони пайдо бўлиш хавфини оширади. Уларнинг тадқиқоти Annals of Internal Medicine журналида эълон қилинган.
Тўққиз йил давомида 30-79 ёшлар оралиғида бўлган 456 минг кишининг соғлиғи ва таомланиши ҳолати ўрганиб борилди. Ўтган вақт давомида ушбу одамлар орасидан 1731 та қизилўнгач саратони топилди.
Олимларнинг хулосасига кўра, бу касаллик иссиқ чойни доимий равишда ичган ҳамда ҳар куни алкоголь истеъмол қилган беморларда беш маротабага кўпроқ учраган. Шу билан бирга, қизилўнгач саратони ҳам чеккан, ҳам спиртли ичимлик истеъмол қилганларда икки мартага кўпроқ келиб чиққан.
Тадқиқот маълумотларига кўра, ҳарорати Цельсий бўйича 65 даражадан юқори бўлган ичимликлар ички аъзоларга термик жароҳат етказади, улар кейинчалик онкологик хасталикларга айланиб кетиши мумкин.
Мавзуга оид
16:48 / 12.10.2024
Ёлғизлик ақлий заифлик ривожланиши хавфини 30 фоиздан кўпроққа оширади — тадқиқот
15:43 / 10.10.2024
Америкалик олимлар душ ва тиш чўткасида юзлаб номаълум вирусларни аниқлади
12:30 / 09.10.2024
Пластик идишлардаги сув водопровод сувидан хавфлироқ — тадқиқот
16:49 / 08.10.2024