«Ўзбекистон ҳаво йуллари» Миллий авиакомпанияси самолётларида телефон қўнғироқларини амалга ошириш, SMS-хабарлар жўнатиш ва интернетга кириш имкониятлари яратилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг «Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида кўзда тутилган.

Миллий авиаташувчининг ҳаво кемаларида қўшимча пулли хизматлар жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режаси шу йилнинг 31 мартига қадар тасдиқланади.